Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сўнгги 6 ой ичида рўй берган автоҳалокатлар натижасида қанча одам ҳалок бўлгани айтилди
27.07.2018 20:09,  
112

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июль куни жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 6 ойида рўй берган шундай ҳодисаларнинг 871 тасида 943 нафар одам ҳалок бўлган, яна кўплаб инсонлар жароҳатланган. Ҳайдовчи ва пиёдаларнинг билими, қоидаларга итоаткорлиги ва йўл ҳаракати иштирокчиларига ҳурмати пастлиги бунга сабаб бўлган.

Яна бир асосий муаммо – йўлларнинг аянчли аҳволи, дейилди йиғилишда. Йўл қуриш нархи Ўзбекистонга нисбатан Хитойда 6 баравар, Польшада эса 7,5 бараварга арзон. Лекин мамлакатимиздаги аксарият йўллар қониқарсиз аҳволда. Бу ҳам кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқармоқда. 

Шу боис 2018-2022 йилларга мўлжалланган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тўлиқ ва сифатли бажариш, автотранспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш ва йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан