Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожкистонда эркаклар учун кийиниш қоидалари эълон қилинди
29.07.2018 14:38,  
54

Тожикистон Маданият вазирлиги эркаклар учун тавсия этиладиган кийиниш қоидалари ҳақидаги китобни босиб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқдa.

Маданият вазирлиги вакили Шамсиддин Орумбекзода айтишига қараганда, ушбу китоб  эркаклар кийиниш маданиятини оширишга қаратилган.

“Бизнинг мақсадимиз одамларга кийим кийиш маданиятини ўргатиш, уларга қаси услубдаги кийим қандай жойга тўғри келишини тушунтириш. Масалан расмий мажлис ёки тўйга қандай тўғри кийим танлашни ўргатишдир”, - дейди Орумбекзода.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тожикистонда аёллар учун ҳам кийиниш қоидалари баён этилган худди ана шундай шундай китоб чоп этилган эди. 368 варақдан иборат китобда аксарият либослар эскизлари ва намуналари ўрин олган.

Китобда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қизлар ва аёллар учун кундалик ва тантанали маросимлар учун кийиниш қоидалари тушунтириб берилган.

Китобда, хусусан, калта юбка, қора рўмол ва калиш кийиш тавсия этилмаслиги айтиб ўтилган ва миллий услубдаги кийим бошларга алоҳида эътибор қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан