Хоразмда 118 ёшли онахонга биометрик паспорт топширилди

29.07.2018 | Ўзбекистон | 2751

2018 йилнинг 28 июль куни Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани «Баҳодир Матирзаев» номли маҳаллада истиқомат қилувчи, 1900 йилда таваллуд топган. 118 ёшни қаршилаган Ёқутжон она Рахимовага биометрик паспорти топширилган.Бу ҳақда Хоразм ИИБ ахборот хизмати хабар беради.

Паспорт топшириш жараёнида Хоразм вилояти ИИБ ва Хазорасп тумани ИИБ раҳбарияти бевосита иштирок этиб, онахон ва унинг оиласига совға-саломларни топширишган.

«Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун авваламбор Давлат раҳбарига қолаверса, бу хайрли ишларга бош-қош бўлиб, жон куйдириб юрган барча мутасаддиларга, айниқса ички ишлар ходимларига миннатдорчилик билдираман, уларга соғлиқ тилаб дуо қиламан,— деди  Ёқутжон она Рахимова.

Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг кекса одам — япониялик Тиё Мияко исмли аёл 117 ёшида Иокогама шаҳрида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.