Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактабларда ўқиш қачон бошланиши маълум бўлди
30.07.2018 02:36,  
139

Ўқишнинг биринчи куни ўзгаришсиз қолди. Таълим масканларида ўқиш ҳар анъанавий тарзда - 2 сентябрда бошланади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири вазирлик матбуот-хизматига таянган ҳолда.

"Янги Давр" мухбирига берган интервьюсида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жамиятдаги ўқитувчилар обрўсини ошириш, уларнинг ойлик маошлари оширилиши, мактаблардаги ноқонуний пул йиғимлари ва мактаб формаси ҳақида гапирган.

Шерматов ҳозирги ахборот технологиялари даврида миш-мишлар тез тарқаладиган бўлиб қолганини таъкидлаган ҳолда, "мактаб эртароқ бошланади" деган гап-сўзлар ўринсизлигини маълум қилди.

 "Мактаб ҳар йили қанақа бошланган бўлса, шу вақтда бошланади", - деб таъкидлади Халқ таълими вазири.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ижтимоий тармоқларда бу йил мактабларда ўқиш август ойининг бошида бошланади, январ ойида эса ўқувчиларга бир ойлик таътил берилар экан, деган хабарлар тарқалган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан