Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда сайёҳларга қуролли ҳужум уюштирилди
30.07.2018 14:27,  
4

Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Данғара шаҳрида чет эллик сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилгани тўғрисидаги фактни тасдиқлади.

Вазирнинг сўзларига кўра, туристлар устига машина билан бостириб бориш ҳолатидан ташқари, такрорий ҳужум ҳолати ҳам қайд этилган. Машина ёш йигитларни уриб кетгач, жиноятчилар автомобил ичидан сакраб чиқиб, сайёҳларга пичоқ билан ҳамла қилишган.

"Бу шармандали жиноят. Уч нафар гумондор ҳозирда қочиб юрибди. Ҳозирда бу билан махсус тузилган гуруҳ шуғулланмоқда. Барча тафсилотларни аниқлаштирмоқдамиз. Данғарада юз берган ҳодисанинг тўлиқ ҳолати ҳозирча аниқ эмас", - деб айтган Раҳимзода.

Вазирнинг таъкидига кўра, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳужум уюштирганларнинг бир нафари ўлдирилган, бири қўлга олинган ва яна уч нафари қидирилмоқда. Ўлдирилган шахснинг ёнидан ўқотар қурол топилган, бу эса қолган жиноятчилар ҳам қуролланган бўлган бўлиши мумкин деган фикрни туғдиради.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон велосайёҳларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан уч мамлакат раҳбарларига ўз ҳамдардлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Данғара тумани Себистон жамоати ҳудудида тўрт нафар чет эллик сайёҳлар ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафари АҚШ, бири Нидерланд ва яна бири Швейцария фуқаросидир.

Яна уч нафар сайёҳ жароҳатлангани маълум қилинмоқда.

Айни вақтда жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ушлаш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Дастлабки версияга кўра, бир гуруҳ чет эллик сайёҳлар устига Нурек шаҳридан бўлган 21 яшар Жафариддин Юсуфов бошқарувидаги "ДЭУ Леганза" русумидаги автомашина бостириб борган.

Ҳодиса юз берганидан сўнг машина воқеа жойидан яширинган, аммо тез орада Данғаранинг Торбулоқ қишлоғи ҳудудидан топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан