Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев яна бир янги қонунни имзолади
31.07.2018 13:05,  
1

«Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи органлардир.

Қонунда экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш ёки тақдимнома киритиш экстремистик материалларни тақиқлаш, ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш ва бошқа тадбирлар экстремизмининг олдини олишга доир чоралар сифатида назарда тутилган.

Шахслар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгар бўлади.

Шахс экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган, экстремистларнинг мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилади.

Шу билан бирга, ташкилотлар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун тугатилади, уларнинг фаолияти эса тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан