1 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчалар ёпилади

31.07.2018 | Ўзбекистон | 2619

1 август куни Тошкентда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар 6:00 дан 16:00 га қадар ёпилади, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.

Ёпиладиган кўчалар

Кўргазма кўчаси Кичик ҳалқа йўлидан Кор Хожи ота кўчасигача;

Ифтихор кўчаси Амир Темур кўчасидан Уста Ширин кўчасигача;

Уста Ширин кўчаси Ифтихор кўчасидан Кўргазма кўчасигача;

Акмал Пўлат кўчаси Ифтихор кўчасидан Кўргазма кўчасигача.