Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонлик эркак врачлар хатоси туфайли 15 йил жиннихонада қолиб кетди
31.07.2018 22:00,  
4

Қозоғистонлик эркак узоқ 15 йилни Атирау ва Павлодардаги психоневрологик диспансерларда ўтказган, сўнгра уни Москвадаги Сербский номидаги наркология ва психология миллий тиббиёт тадқиқот марказида уни соғлом деб тан олишган.

Эркак 1991 йилда руҳий касалхонадан чиққан ва бугун, орадан 27 йил ўтгач тиббиёт ташкилотларини судга бермоқчи.

Кексайиб қолган Елюбай бобонинг сўзларига кўра, психдиспансерга у рафиқасининг айби билан 41 йил олдин тушган. Атирау вилоятидаги тиббиёт муассасасида 10 йил ётган ва бу вақт оралиғида инсулинокоматоз терапия олган.

Психиатриянинг ушбу усули катта дозада инсулин киритиш орқали сунъий гипогликемик кома чақиришдан иборат.

Кейинчалик эркак ҳамширалардан бири ва қариндоши кўмагида Павлодардаги психдиспансерга ўтишга муваффақ бўлади. У мустақил экспертлар кўригидан ўтишга қарор қилади. Москвадаги Сербский номли наркология ва психология миллий тиббиёт тадқиқот маркази экспертлари Елюбайга унинг руҳий хаста эмаслиги ҳақида хулосани берадилар.

Эркак экспертлар хулосасини Павлодар вилояти психоневрология диспансерига тақдим этади, у ерда ўтказилган экспертиза москвалик экспертлар хулосасини тасдиқлайди, деб тушунтиради пенсионернинг қонуний вакили Ойгул Иргибаева.

Аёлнинг айтишича, Павлодардаги комиссия кўригидан сўнг эркакка жавоб берилган.

1991 йилдан Елюбай янгича ҳаётни бошлайди - бунда дори ва психиатр муолажаларига ўрин қолмаган эди. Бу каби ишлар муддатсиз бўлишидан хабар топган Елюбай айбдорларни жазолашга қарор қилади. Эркак суддан нега соғлом одамни руҳий хастага чиқаришганига ойдинлик киритишни сўрамоқда. Пенсионер Атирау ва Павлодардаги диспансерлардан уч миллион тенге (тахминан 8,6 минг доллар) ундириб, бу пулларни хайрия ишларига сарфлашни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан