Наманганда она ва қиз автоҳалокат қурбони бўлди

02.08.2018 | Ўзбекистон | 2700

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 1 август куни она-боланинг умрига зомин бўлган ЙТҲ рўй берди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

“Қораполвон” маҳалласида яшовчи Д.М. “М-412” русумли автомашинани “Қизилқиёқ” МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни кесиб ўтаётган Ш.У. исмли аёл ва унинг қизи С.Т.ларни уриб юборган.

Натижада она-бола касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.