Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда июль ойида нималарнинг нархи ошди?
2.08.2018 18:56,  
12

Марказий банк томонидан ўтказилган мониторингда жорий йил июль ойида мамлакатимизнинг айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи ўртача 0,5 фоизга ўсганлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтган ойда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи кескин пасайиши тўхтаган. Бунга сўнгги ойларда бу маҳсулотларга нисбатан таклифнинг мавсумий ошиши сабаб бўлган.

Ушбу гуруҳда нархлар ўсиши 5,1 фоизни ташкил этди. Нархларнинг ошиши май ва июнь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари сезиларли даражада арзонлашуви натижасидаги паст база эффекти билан изоҳланган.

Июль ойида гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг ўртача кўтарилиши кузатилди. Мол гўшти 1,2, қўй гўшти 0,1 ва сут 2,2 фоизга қимматлади, товуқ гўшти эса, аксинча, 1 фоизга арзонлашди.

Тухум сезиларли даражада арзонлашди (12,3 фоиз), бу уларнинг мавсумий таклифи юқорилиги ва ташқи бозордаги савдоларнинг пасайиши билан боғлиқ.

Ўтган йилларга нисбатан тарвуз ва қовун нархлари юқорилигича қолмоқда. Ҳозир тарвузнинг ўртача нархи килограмми учун 800—1800, қовуннинг ўртача нархи эса килограмми учун 1800-3200 атрофида бўлиб турибди. Бу табиий омиллар ва экин майдонлари қисқаргани билан изоҳланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан