Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Жанубий Кореядаги ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда
2.08.2018 18:59,  
61

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Кёнгсанг провинциясида маҳаллий миграция ҳукумати ходимлари томонидан ўзбекистонлик талабанинг калтакланиши билан боғлиқ ҳодисанинг барча жиҳатларини ўрганиш чоралари кўрилмоқда. Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, ҳодиса 16 июль куни бўлиб ўтган.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, мавжуд ҳолат билан танишиш ва, зарурият туғилганда, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чхонвон шаҳрига (Сеул шаҳридан 400 км узоқликда жойлашган) элчихонанинг консуллик ходими жўнатилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти мазкур масала юзасидан Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлимига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 16-июль куни соат тахминан 15:30 ларда Кёнгнам вилояти Ҳаман туманида Ўзбекистонлик талаба Жанубий Корея иммиграция хизмати томонидан дўппосланди . Жанубий Корея университетларидан бирида магистратурада таҳсил олиши айтилган ўзбекистонлик талабанинг ёши 23 да бўлиб, ёзги таътил вақтида сув қувурлари ўрнатиш билан шуғулланувчи корхонада ишлаётган бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан