Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2 август куни нечта абитуриент тест синовларидан четлаштирилганлиги маълум қилинди
3.08.2018 12:37,  
4

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг иккинчи куни ҳақида маълумот берди.

Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, 2 август кунги тест синовларида 25 та олий таълим муассасасининг 63 та таълим йўналишида 57 минг 849 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1219 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 486 нафар абитуриент синовлардан четлаштирилди.

Шундан 251 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзганинг ўрнига киришга, 235 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринган.

2 август тест натижалари 3 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Республикада тест синовлари 1-15 август кунларига режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан