Тошкент шаҳар ҳокими ўзбек телевидениеси цензурасига тушмаганлиги айтилди

04.08.2018 | Ўзбекистон | 3719

Ижтимоий тармоқларда гўёки Миллий телерадиокомпания раҳбарияти Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаевни телевидение орқали кўрсатмаслик тўғрисида топшириқ олганлиги ҳақида хабар тарқатилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу хабар ҳақиқатдан йироқ эканлигини расман баён этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими иштирокидаги лавҳа ёки мақолаларни оммавий ахборот воситаларида кўрсатишга ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмаслигини билдирди. Ушбу маълумот «фейк» (ҳақиқий эгаси кимлиги номаълум) аккаунтдан тарқатилаётганлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Президенти томонидан белгилаб берилган муҳим вазифаларни ҳаётга тадбиқ этган ҳолда, пойтахтни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида ўз ишини бир маромда давом эттирмоқда.