Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда обсерватория қурилиши муддати ҳақида йил охиригача аниқ бўлади
4.08.2018 14:52,  
26

Россия билан ҳамкорликда қуриладиган обсерваториянинг лойиҳасини амалга оширилиши муддати йил охирига қадар аниқ бўлиши мумкин, ҳозирда ишчи гуруҳи зарур параметрларни келишиб олмоқда, деди РИА Новостига Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов.

Аввалроқ Россия фанлар академияси президенти Александр Сергеев Россия ва Ўзбекистон космосни ўрганиш мақсадида “Суффа” радиотелескопини қуриб битказишни режалаштирганини, тез орада мазкур лойиҳа бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилишини маълум қилганди.

"Биз “Суффа” обсерваторияси қурилиши бўйича Россия билан ҳамкорликни тикладик, бу космосдан олинадиган ахборотнинг софлиги бўйича иккинчи обсерватория бўлади. Жойлашган ўрни, техник жиҳатлари бўйича бу лойиҳа беқиёс", - деди элчи.

Элчининг сўзларига кўра, ҳозирда ишчи гуруҳи техник кўрсаткичларни келишаётганлигини ва йил охирига қадар қурилишнинг аниқ бошланиш муддати эълон қилиниши мумкинлигини айтди.

1995 йилда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Тошкентдан 250 километр масофада жойлашган Суффа платосида халқаро радиоастрономик обсерватория яратиш тўғрисида келишув имзолаганди. Диаметри 70 метрли радиотелескопни 2009 йилда ишга тушириш режалаштирилганди. Аммо молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар сабабли обсерватория қурилиши тўхтаб қолганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан