Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбeкистон ва Афғонистон юкларни транзит ташишга келишиб олди
4.08.2018 20:23,  
4

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида юкларни транзит ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ.

Вазирликнинг билдиришича, битим томонларнинг икки давлат ҳудуди орқали юкларни трансит ташишни амалга оширишдаги расмиятчиликларни қисқартириш ва механизмларини белгилаш бўйича ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратади.

"Ушбу ҳужжат қоидаларига кўра томонлар бир-бирларига ўз давлатлари ҳудудлари орқали юкларни транзит ташиш ҳуқуқини тақдим этадилар ҳамда темир йўл орқали транзит ташишда юклар ҳажмининг олдиндан мувофиқлаштирувини амалга оширадилар", - дейилади хабарда.

Ҳужжат юкларни ташиш борасида қулай шароитларни яратишга, Ўзбекистоннинг тразит салоҳиятини ошириш ва икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Мазкур битим 2017 йилнинг 5 декабр куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан