Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги давлат ташрифи қайси мамлакатга амалга ошиши аниқ бўлди
12.03.2018 12:30,  
2

15 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Икки давлат раҳбарлари санъат усталари гала-концертига ташриф буюради, дея хабар қилди Қозоғистон раҳбари матбуот котиби Айдос Укибай расмий Facebook-саҳифада.

Маросимда Ўзбекистондан йирик делегация иштирок этади. 190 кишилик делегация таркибидан Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва «Ҳунарманд» уюшмаси вакиллари ўрин олган. Концертдан ташқари, тасвирий санъат ва ҳунармандчилик кўргазмаси ҳам режалаштирилган.

Худди шу куни Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг амалий учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан