Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венесуэла президенти Николас Мадурога суиқасд уюштирилди (видео)
5.08.2018 14:17,  
15

Венесуэла президенти Николас Мадурога суиқасд уюштирилди, деб хабар қилмоқда RussiaToday телеканали.

Муваффақиятсиз суиқасд акс этган видеолавҳа телеканал саҳифасида жойлаштирилган. Унда президент Мадуро миллий иқтисодни тиклашга бағишланган намойиш вақтида нутқ сўзлаётганда портлаш овози эшиталади. Портлашдан сўнг тансоқчилари президентни дарҳол уни ўраб олишади ва кевлар қалқонлар билан ҳимоя қилишади.

Шундан сўзнг президент нутқ сўзлашдан тўхтаб қўриқчилар ҳимояси остида минбарни тарк этади. Шу вақт иккинчи портлаш товуши эшитилади.

Венесуэла Ахборот ва алоқа вазири Хорхе Родригес хабарига кўра, ушбу суиқасд портловчи моддалар ўрнатилган дронлар ёрдамида амалга оширилган. Мадуро нутқ сўзлаётган минбар томон учиб келаётган дронлардан бирини снайпер уриб туширган. Портлаш оқибатида 7 нафар аскар жароҳат олган.

Венесуэла президентига уюштирилган ушбу ҳужум учун жавобгарликни исёнчи полициячи Оскар Перес билан боғлиқ бўлган “Фланел аскарлар” яширин мухолифатчи гуруҳ аъзолари бўйнларига олишган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июнь ойида Оскар Перес бошчилигидаги бир гуруҳ  Венесуэла махсус хизмати ходимлари ҳукуматга қарши исён уюштиришган эди. Улар полиция вертолётини олиб қочиб, ИИВ ва Олий суд биноларига гранаталар ташлаган эди. Перес 2018 йилнинг январида ҳукумат қўшнлари томонидан қўлга олиш вақти йўқ қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан