Тошкентда эркак қизи ва аёлини пичоқлаб қўйди

06.08.2018 | Жамият | 2823

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 август куни Олмазор даҳасида яшовчи С.М. маст ҳолда уйида жанжал чиқарган.

Бунинг натижасида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.М. ҳамда қизи Н.М.га пичоқ билан жароҳат етказган. Она-бола жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.