Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИИББ транспортдан таралувчи шовқин даражаси меъёрини ўрнатишни таклиф қилди
9.08.2018 12:51,  
1

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан транспорт воситасидан чиқаётган шовқин даражасини аниқлаш ва уни тартибга солишни назарда тутувчи зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритилди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Бунга тунги вақтда шаҳар кўчалари бўйлаб уюштирилаётган пойгаларда мотоцикл моторининг шовқинидан безовта бўлаётган аҳоли мурожаатларининг кўплиги сабаб бўлган.

“Ўзлаштирилган халқаро тажриба асосида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига транспорт воситасидан чиқаётган шовқин даражасини аниқлаш ва уни тартибга солишни назарда тутувчи зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритилди. Бу борадаги ташаббус Тошкент шаҳар ИИББ томонидан илгари сурилди”, - дейилади хабарда.

Бундан аввал Тошкент шаҳридаги тунги патруллаш вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан мотоциклчилар тўхтатилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тушунтириш тадбирларида мотоцикл ишқибозларига йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин эмаслиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан