Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тест синовларининг биринчи ҳафтасида 900 га яқин абитуриент синовлардан четлаштирилди
9.08.2018 12:56,  
4

1—7 август кунлари давомида 405 736 нафар абитуриент тест синовларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Имтиҳонларнинг биринчи ҳафтасига доир асосий кўрсаткичлар акс этган жадвалга кўра, 11 927 нафар абитуриент турли сабабларга кўра имтиҳонларга келмаган, 887 нафар абитуриент эса қоидабузарликларга йўл қўйгани учун имтиҳонлардан четлатилган.

Маълумот учун, бу йил олий ўқув юртларига кириш учун 675 049 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.

Ўзбекистонда 1 августдан олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари 15 августга қадар давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан