Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда полиз маҳсулотлари нега арзонлашмаяпти - сенатор жавоби
9.08.2018 12:59,  
32

Бу йил сув танқислиги, айниқса, сабзавот нархларига таъсир қилди, деди журналистларнинг "Сабзавотлар, полиз маҳсулотлари нархи нега арзонламаяпти?", деган саволига жавобан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Тажиев. 

"Бу йил сув танқислиги айниқса, сабзавот маҳсулотларига таъсир қилди. Хоҳлаймизми-хоҳламаймизми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш авваломбор табиатга боғлиқ. Буни тўғри қабул қилишимиз керак. Ҳатто пахтачилигимиз, буғдой етиштиришимизга ҳам таъсир қилди сув танқислиги", - деб таъкидлади сенатор.

Сенаторларнинг таъкидига кўра, бу йил Ўзбекистон регионларида сув ҳақиқатда танқис бўлди. Ўзбекистонга келаётган сувнинг 80 фоизи қўшни мамлакатлардан хусусан, Тожикистон ва Қирғизистондан келади, 20 фоизигина республиканинг ўзида шаклланади.

Шу сув танқислиги сабабли айни пишиқчилик мавсуми бўлишига қарамай, полиз маҳсулотларининг баҳоси арзонлашмаяпти. Қолаверса, бу ҳолатни Марказий банк томонидан июль ойида айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари ҳам тасдиқлайди. Унда келтирилишича, ўтган йиллардагига қиёсланганда тарвуз ва қовун нархлари юқорилигича қолмоқда.

Ҳозирги пайтда тарвузнинг бир килограмми ўртача 800-1800 сўм, қовунники эса 1800-3200 сўм атрофида. Яъни, ўртача катталикдаги тарвузни 10 минг сўмдан камига ололмайсиз.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Олий Мажлис Сенатлари қўмиталарининг жорий йил биринчи йиллигидаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболдаги устуворликларга бағишланган матбуот-анжуманлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳам август ойининг биринчи ҳафтасида ўз фаолиятини сарҳисоб қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан