Жорий йил 4 август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Нева туманида Ўзбекистон фуқароси меҳмонхона ойнасидан йиқилиб тушган. Воқеа соат 17:30 ларда “Большевиков” кўчасидаги “Белые ночи” меҳмонхонасида содир бўлган. Қиз меҳмонханинг 3-қаватидаги хона ойнасидан пастга қулаган.
Жабрланувчи Александровский шифохонасига ётқизилган. Маълум бўлишича, унинг аҳволи оғир, бир нечта жойи синган ва умуртқада жароҳатлар мавжуд.
Rg.ru’нинг ёзишича, Санкт-Петербург Тергов бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб борган. Натижада ўзбекистонлик қиз тасодифан йиқилиб тушмагани аниқлаган. Уни тўрт нафар 19 ёшдан 25 ёшгача Ўзбекистон фуқаролари бўлган йигитлар зўрлаб, урган. Сўнг 3-қават ойнасидан қизни ташлаб юборишган.
Полиция тергов вақтида барча гумонланувчиларни ҳибсга олган. Йигитларнинг уччаласи дарҳол қамоққа олинган, Яна бири эса тез орада қамоққа юборилади.
Маълум бўлишича, Санкт-Петербург Тергов органи Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмининг “а” банди (зўрлаш), 132-модасси 2-қисмининг “а” банди (жинсий ҳарактерда зўрлаш ҳаракатлари) ва 105 моддаси 1-қисмида (қотиллик) назарда тутилган белгилар билан жиноят иши очган. Тез орада жиноятнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбловлар эълон қилинади.