Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекнефтгаз» Тожикистонда тиббиёт мажмуасини қуради
9.08.2018 16:57,  
7

9 август куни қўшни Тожикистонда тиббиёт мажмуасини қуриш учун мўлжалланган материаллар, махсус техникалар ва ускуналар ортилган юк автоколоннаси Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтди. Лойиҳани амалга ошириш «Ўзбекнефтгаз» компаниясига топширилган. Компания матбуот хизматининг хабар қилишича, автоколонна ўз сафарини Бухородан бошлади.

Ўзбекистон Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида тиббиёт мажмуасини қуриб, уни беғараз асосда тожик томонига топширади. Объект 200 койка-ўринга мўлжалланган.

Қурилиш Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда икки давлат ҳукуматлари ўртасида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилади.

Автоколонна таркибидан экскватор, трейлер, муҳандис-техник ходимлар учун хўжалик вагонлари, 15 нафар мутахассис, жумладан механизаторлар, тупроқ ва тайёргарлик ишлари бўйича асосий ишчиларни қўшни мамлакатга олиб борувчи автобус ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан