Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оҳангарон туманида чиқинди полигонидан биогаз олиб, электр энергияси ишлаб чиқарилади
10.08.2018 03:25,  
18

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур йўналишдаги ишлар ҳали етарли эмаслиги, яна қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарурлиги таъкидланди.

“Аҳолини чиқинди ташиш хизмати билан 100 фоиз қамраб олиш учун яна 500 та махсус техника сотиб олиш, соҳада давлат-хусусий шериклик йўналишини кенг жорий этиш, аҳолидан тўловларни Мажбурий ижро бюроси томонидан йиғиш бўйича топшириқлар берилди”, - дейилади хабарда. 

Хабарга кўра, Оҳангарон туманида Жанубий Кореянинг “Сежин” компанияси билан ҳамкорликда 55 миллион долларлик лойиҳа бошланган бўлиб, ушбу лойиҳа натижасида чиқинди полигонидан биогаз олиб, 16 мегаватт ёки 10 мингта хонадон истеъмоли учун етарли электр энергияси ишлаб чиқарилади.

“Соҳада дунё тажрибасида кенг қўлланилаётган “ифлослантирувчи тўлайди” тамойили асосида янги тартиб жорий қилиш керак. Яъни маҳсулотдан ҳосил бўладиган чиқиндини утилизация қилиш уни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобидан қопланиши лозим. Бу харажатларнинг одамларга оғирлиги тушмаслиги керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳудудларни ифлослантирганлик учун жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини яратиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланиб, тегишли топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан