Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Бунёдкор кўчасидаги кўприкнинг очилишида иштирок этди
10.08.2018 13:08,  
1

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Бунёдкор кўчасидаги янги қуриб битказилган кўприкни кўришга борди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Маълумки, Бунёдкор кўчаси Тошкент шаҳрининг энг серқатнов йўлларидан бири. Бу кўчанинг Тошкент ҳалқа йўли, Фарҳод, Муқимий, Ислом Каримов, Навоий ва бошқа йирик кўчалар билан кесишган жойларида йўл ўтказгич ва туннеллар қурилган. 

Мирзиёев топшириғига мувофиқ Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасида ҳам янги кўприк бунёд этилди. Бунинг натижасида энди Бунёдкор кўчаси бўйлаб тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракат таъминланади. Йўл ўтказгичда транспортлар 6 та қаторда ҳаракатланади. 

Шунингдек, бу ерда 124 метрлик иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилган. Ногирон ва кексаларга қулайлик яратиш мақсадида лифт ва эскалатор ўрнатилган. 

Ўзбекистон раҳбари ҳудудда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Бундай иншоотларни қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ақл билан лойиҳалаштириш, уларни сифатли ва замонавий қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади.

Ушбу майдон ва кўчаларда одамларга қулайликларни янада ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини ҳам кириб кўрди. Боғни замонавий қилиб қайта қуриш, бу ерда очиқ ва ёпиқ аквапарк барпо этиш бўйича топшириқ берди.

Боғдаги биронта ҳам дарахт кесилмаслиги кераклигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан