Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швециядаги қамоқхонада сақланаётган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов маҳбус ҳужумига учради
10.08.2018 13:16,  
10

Стокгольмда теракт уюштиришда айбланиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловга қамоқхонада маҳбуслардан бири ҳужум қилди.

Воқеа ўтган ҳафтада хавфсизлик даражаси юқори бўлган Кумла қамоқхонасида юз берган. Оқиловга ноқонуний тарзда қурол сақлагани учун тўрт йилга қамалган 24 ёшли маҳбус  ҳужум қилган. У Оқилов сақланаётган камерага кирган ва эшикни ичидан беркитиб олган, деб ёзади РИА Новости.

Шундан сўнг ичкаридан бақир-чақир ва зарба товушлари эшитилган. Соқчиларнинг кўрсатма беришларича, улар ичкарига киришганида маҳбус ерда ётган Оқиловга зарба бераётган бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Ҳужум қилган маҳбус изоляция бўлимига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрелда Стокгольм марказидаги йўловчилар юрадиган кўчаларнинг бирида юк машинаси одамлар устига қараб бостириб борган. У 500 метрдан зиёд масофани босиб ўтгач, Åhlens савдо маркази биносига бориб урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Стокгольм ҳукумати рўй берган воқеани теракт деб тан олган.

Терактни содир этганликда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов айбланган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан