Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида давлат бошқаруви академиясининг филиаллари ташкил этилди

10.08.2018 | Ўзбекистон | 3280

2018 йил 6 августда имзоланган президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди.

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ташкил қилинган ҳудудий филиалларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакаси оширилади.

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади.