Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда танишининг уйини тунамоқчи бўлган йигитдан аввал унинг шериги катта миқдордаги пулларни ўмариб кетди
10.08.2018 17:53,  
8

Шу йилнинг 6 август куни соат 21:30да 102 телефон рақамига Яккасаройдаги уйда ўғрилик содир этилгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берган.

30 ёшли Гулноза ва унинг ҳамроҳи 20 ёшли Жамшиднинг сўзларига кўра, улар уйда йўқлигида аёлга тегишли уйнинг сотувидан олинган 23 500 АҚШ доллари ўғирланган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши очилган.

Жабрланувчининг таъкидлашича, Яккасаройдаги уйни сотиб, бошқа тумандан жой олишга уни Жамшид ундаган. Шунинг учун аёлнинг яқини сифатида Жамшид ҳам сўроқ қилинди. Жамшид ўғриликни фош этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам пулни ўғирлаш нияти бўлганини тан олди. Шу мақсадда у 30 ёшли К.Азизга эшик калитидан бир нусха ясатиб олган ва уйда ҳеч ким йўқлигида Азизнинг таниши келиб пулларни ўғирлаши керак бўлган. Бироқ, Азиз Жамшиддан яшириб калитдан яна битта нусха ясаган ва режадаги ўғрилик содир этилишидан олдин пулларни ўзлаштириб олган. Яъни, ўғрини қароқчи урган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 6 киши қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан