Путин АҚШнинг янги санкцияларини муҳокама қилиш учун ўзининг Хавфсизлик Қўмитасини мажлисга чақирди

10.08.2018 | Жаҳон | 2927

Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик Қўмитасининг доимий аъзолари билан АҚШ томонидан бўлиши мумкин бўлган янги Россияга қарши қаратилган санкциялар мавзусини муҳокама қилди. 

"Шунингдек, Вашингтон томонидан бўлиши мумкин бўлган, савдо чекловлари кўринишидаги янги нодўстона ҳаракатлар мавзуси тилга олинди", - деб маълум қилди Путиннинг матбуот-котиби.

Мажлисда Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин, Кремль маъмурияти раҳбари Антон Вайно, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, ФСБ раҳбари Александр Бортников қатнашди.

АҚШ томонидан Россияга қарши эълон қилинган янги санкциялар 22 августдан кучга киради.