Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда 16 мингдан ортиқ дарахт кесилади
11.08.2018 00:47,  
8

Ўзбекистон Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси сайтида Ислом тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилояти сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазарбоғ—Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа доирасида ирригация каналларини қуриш ва қайта тиклашга тўсқинлик қилаётган 16 716 дона Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтни истисно тариқасида ҳақ тўламасдан кесилади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатовга Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар кесилиши натижасида олинадиган ёғоч маҳсулотларини тайёрлов ва савдо ташкилотлари орқали белгиланган тартибда реализациясини таъминлаш юклатилади.

Ёғоч маҳсулотларининг реализациясидан тушган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетга вилоятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун, қолган 50 фоизи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан