Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Аурум 898» тунги клуби қўриқчилари қамоққа олинди
11.08.2018 16:37,  
16

«Аурум 898» тунги клубининг тўрт нафар қўриқчисига нисбатан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси .

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 8 август куни тахминан 23:45 да 1-а-уйда жойлашган «Aurum» тунги клуби кириш эшиги олдида Жамшид Кенжаев «Аурум» тунги клуби қўриқчилари Шерали Ильясов ва Абдурасул Мирзаев билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ш. Ильясовга ва А.Мирзаевга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.

Жанжал давомида воқеа жойида бўлган «Aurum» тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қиличов фуқаро Ж.Кенжаевни қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.

Ж.Кенжаевга қўриқчилар Ж.Ёрқулов, С.Комолиддинов, А.Хамраев ва клуб ёнидаги бошқа бир нечта шахслар ҳам қўллари, оёқлари ва ёғоч дасталари (биталар) билан уриб, тан жароҳатлари етказишган.

Ж.Кенжаев «кўкрак қафаси ўнг томон қўлтиқ ости соҳаси 4-қовурғаси, қорин олди ён девори, иккала думбаси, бош тепа соҳасига санчилиб кесилган жароҳатлари, ташқи қон кетиши, геморрагик шок 3-даража» ташҳиси билан тумандаги 7-сонли шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан 09.08.2018 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Тергов давомида Ш.Қиличов ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми, С.Комолиддинов, Ж.Ёрқулов ва А.Хамраевлар ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан