Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тунги клублар катта миқдордаги солиқларни тўлашдан бўйин товлагани аниқланди
13.08.2018 12:59,  
7

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган хронометраж ва таҳлил натижалари пойтахтдаги тунги клубларда энг кам ҳисобда солиқ тушумларини ўртача 4 баробаргача яширилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

ДСҚнинг маълум қилишича, тунги клубларнинг барчаси ягона солиқ тўловчиси бўлиб, улар томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида бюджетга 1,3 млрд сўм ёки ойига ўртача 226 млн сўмдан солиқ тўлаган. Аслида эса, текширувлар олти ой давомида ҳақиқий тушум 54,2 млрд сўмни ташкил этишини кўрсатди.

Корхоналар томонидан ҳисоботларида жами товар айланмаси ҳажми 13,6 млрд сўмни ташкил этгани кўрсатилиб, орадаги фарқ суммаси 40,6 млрд сўмдан иборат. Бу 4,1 млрд сўм солиқлар бюджетга тўланмади дегани.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида ҳар бир тунги масканларда мижоз томонидан бир дона столни банд қилиш учун норасмий мажбурий буюртма (обязаловка) мавжудлиги аниқланган. Ушбу йўналиш бўйича олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, ўртача бир киши битта столни банд қилиши учун 137,4 минг сўмлик тўловларни амалга ошириши лозим.

Ўриндиқлар сони ўртача 50 тадан ҳисобланганда, бир кунда 254,2 млн сўм ва бир ой давомида шундай фаолият амалга оширилса 7,6 млрд сўм, 6 ой давомида эса 45,7 млрд сўмни ташкил этади. Бу яна 4,5 млрд сўм солиқ дегани.

Булар ҳали ҳаммаси эмас, ҳисоботларида ишлаётган ходимларини 10−11 нафардан кўрсатган бўлса, ҳақиқатда 20−25 тагача ёки 2 баробарга яширилмоқда ва уларга ҳам конвертда берилаётган иш ҳақига даромад солиғи ҳисобланадиган бўлса, ўртача 250 млн сўмга яқин солиқ суммалари тўланмагани маълум бўлади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан барча субъектларга нисбатан огоҳлантириш хатлари юборилиб, назорат тадбирлари давом эттирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан