Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари барибир оширилади
14.08.2018 02:10,  
19

“Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамияти автомобиллар савдосини ҳозирча тўхтатган. Нархлар барибир оширилади, деб ёзади ЎзА.

Хабарингиз бор, 1 августдан автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилиши маълум қилинган эди. 1 август куни “Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамияти ўз сайтида GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари оширилмаслиги ҳақидаги қўшимча баёнот билан чиқди. 

Нархлар расман ошмаган бўлсада, жамоатчилик томонидан “Автосалонларда шартномалар нима учун берилмаяпти”, мазмунидаги эътирозлар кўпайди. Ҳақиқатан ҳам ҳеч бир сабабсиз, халққа маълум қилиниши керак бўлган тартиблар тушунтирилмай шартномалар нима учундир тўхтатилган. 

Кузатувларга кўра, шу кунларда машина бозорларидаги автомобилларнинг нархи ўсган. Сабаб маълум, кўпчиликнинг кўнглида енгил автомобиларнинг нарх-навоси борасида шубҳалар ортиб бормоқда. 

“Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:

– GM Uzbekistan заводи автомобилларининг нархи ўзгаргани йўқ. 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда. Нархлар ошиши кутилмоқда, шунинг учун аниқ нарх-наволар белгиланмагани сабаб мижозлар билан шартномалар тузиш ҳозирча тўхтатилган. 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда автомобиль нархлари бўйича тарқалган маълумотлар ва автомобиллар нархи бўйича прайс-лист ишончли эмаслигини билдирамиз. Айни вақтда уларнинг нархи ҳали ҳисоблаб чиқилмади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан