Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой АҚШнинг 2019 йил учун Мудофаа бюджетига кескин эътироз билдирди
14.08.2018 12:31,  
12

Хитой АҚШ томонидан қабул қилинган 2019-йилги Мудофаа бюджетига кескин эътироз билдиради, чунки ҳужжат матнида Хитойга нисбатан негатив муносабат мавжуд, деб баёнот қилди ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан.

"Хитой томони бу масалада кўп маротаба ўз позициясини билдирган ва америка томонга тақдимнома киритган. Биз, АҚШ Хитой томонидан бирдирилган эътирозларни эътиборга олмай, контекстида Хитой ҳақида негатив муносабатлар билдирилган, 2019 йил учун Мудофаа тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, уни имзолаганига қатъий норозилик билдирамиз", — дейилади ХХР ташқи маҳкамаси сайтида эълон қилинган Лу Кан баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни 2019 молиявий йил 716 миллиард доллар ҳажмида мамлакат мудофаа бюджетини имзолади. Бу 2018 йилги бюджетдан 3 фоиз (20 миллиард) кўпдир.

Хитой ТИВ АҚШни совуқ уруш фикрлари ва натижаси нолга тенг бўладиган ўйин концепциясидан воз кечишга чақирмоқда.

"Биз америка томонини Хитой ва Хитой-Америка муносабатларига объектив муносабатда бўлишга, бир Хитой ва уч Хитой-Америка коммюникеси тамойилига қатъий амал қилишга, Хитой-Америка муносабатларига, шунингдек, муҳим соҳаларда иккиёқлама ҳамкорликка путур етказмаслик учун қонуннинг негатив низомларини амалиётга татбиқ этмасликка чақирамиз", - дейилади баёнотда.

АҚШ томонидан қабул қилинган қонунда, Эрон ва КХДР билан бир қаторда Хитой ҳам, хусусан киберсферада АҚШ душманларидан бири сифатида тилга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан