Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда “ҳожатхона инқилоби” юз бермоқда
14.08.2018 16:24,  
15

Пекин ҳукумати ресторанларнинг ҳожатхонасига тегишли бўлган қоидаларни ишлаб чиқди. Унда беш мингта рестораннинг санитар ҳолатини яхшилаш кўзда тутилган, деб ёзмоқда “Пекин ёшлар газетаси”.

Пекин озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси 40тадан ортиқ қоидалар мажмуини ишлаб чиққан бўлиб, улар умумий овқатланиш муассасалари сантехникаси, санузелини тозалаш ва дезинфекциялашга доир талабларни ўзи ичига олган.

Унга кўра ресторан хизматчилари ҳожатхонанинг санитар ҳолатини ҳар соатда, ташрифчилар тиғизлашган маҳалда эса ҳар 15 дақиқада текшириб туриши лозим. Барча ҳожатхоналар бир суткада камида бир марта, суваралаштиргич (смеситель), сувчаноқ (раковина), тутқичлар ва қўл қуриткичлар эса камида тўрт мартадан дезинфекцияланиши шарт.

Ресторанларда ҳожатхонанинг тушунарсиз тасвири ифодаланган ғалати тахтачалар илиб қўйиш мумкин эмас. Шунингдек, ресторанларнинг умумий ҳожатхоналари бўлмалари орасида тўсиқ ҳамда кўзгу ва унитазга бир мартали ўриндиқ бўлиши лозим.

Хитой мансабдорлари янги тартиб-қоидаларни “ҳожатхона инқилоби” деб атамоқда. Умумий ҳожатхоналарни тартибга келтириш жараёни асли Хитойда 2015 йилдан бошланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан