Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Агробанк” Янгиқўрғон туман филиали “овқатланиш шахобчасини кенгайтириш учун кредит ажратаман” деган ваъдасини қачон бажаради?
14.08.2018 18:53,  
10

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Наманган вилоят кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари энг чекка қишлоқ ва маҳалла аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўляпти.

Партия вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Янгиқўрғон туманидаги “Қизилёзи” МФЙ аҳоли хонадонлари билан мулоқот қилишди.

Қизилёзи маҳалласида 383 та хонадон мавжуд бўлиб, 2100 аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг аксарият қисми боғдорчилик билан шуғулланиши, меҳнаткаш бўлгани учун хонадонларда ишсизлар сони ортган.

Учрашув давомида аҳолидан эскирган электр симёғочларни алмаштириш, ички кўчаларни асфальт қилиш, қишлоқ оилавий поликлиникаси, дорихона, ҳаммом, болалар учун спорт майдончаси қуриб бериш борасида мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу кўтарилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзоларига тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Аҳоли билан бевосита мулоқотимиз давомида ушбу маҳаллада овқатланиш шахобчаси йўқлиги борасида ҳам мурожаат қилинди.

Ишчи гуруҳимиз аъзолари ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган хусусий тадбиркор Ғофуржон Камалов билан суҳбатлашганида эски овқатланиш биносини қайта таъмирлаш учун тижорат банкдан кредит олишда муаммога дуч келганини билдирди.

 Ўрганишлар давомида шунга амин бўлдикки, жорий йилнинг май ойида хусусий тадбиркор Н.Камалова дастурга тушган “Олмазор” ошхонаси биносини реконструкция қилиш учун АТБ “Агробанк” Янгиқўрғон тумани филиалига мурожаат қилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар банк томонидан ресурс йўқлигини важ қилиб кредит ажратиб бермаган.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, маҳалла аҳолиси ва қўшни қишлоқдан қатновчи фуқароларга замонавий кўринишдаги овқатланиш биносини қуриш, ёшларни иш билан таъминлаш учун шунчалик жон куйдириб ҳаракат қилаётган тадбиркорга маблағ ажратиб беришда тижорат банк вакиллари ўта масъулиятсизларча ёндашаяпти деб баҳолаш мумкин.

Ушбу муаммони ўз вақтида бартараф этиш мақсадида партиямиз депутатлик гуруҳи вакиллари ўз назоратига олди. 

Элдор Адилов,

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман

Кенгаши ижрочи котиби

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан