Ўзбекистоннинг энг катта заводларидан бири банкрот бўлди

15.08.2018 | Ўзбекистон | 9141

Самарқандда жойлашган “Сино” АЖ совутгичлар заводи суд томонидан банкрот деб топилди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz.

Сино заводи бу йил 45 ёшга тўлган эди. 1973 йилда қурилган завод "Памир", "Снежинку", "Самарканд", "SINO" брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқарган. Завод қуввати йилига 250 мингта совутгич ишлаб чиқаришга мослашган.

Самарқандда ишлаб чиқарилган холодилниклар Польша, Афғонистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинган. 1991 йилда Сино заводи 211 мингта холодильник ишлаб чиқарган эди.

Сўнгги 25 йилда завод LG Electronics, Guangzhou Kinte Industrial каби хорижий брендлар билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва бир неча миллионлаб доллар сармоялар киритилган бўлсада, бугунги кунда республиканинг бошқа заводларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан рақобатга дош бера олмади.