Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга кимлар визасиз келиши мумкин - ТИВдан батафсил маълумот
15.08.2018 21:49,  
13

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистонга кимлар визасиз кириши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот эълон қилди. 

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018-йил 4-июлдаги 3836-сонли қарорига мувофиқ 2018-йил 15-июлдан эътиборан қуйидагилар жорий этилди:

- электрон туристик виза олиш: Ушбу тизим виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланиши мумкин бўлган 51 давлат фуқароларига (давлатлар рўйхати илова қилинади) нисбатан амал қилади;

- Ўзбекистонга беш кунгача визасиз трансит кириш: Ушбу тартиб 101 давлат фуқароларига (давлатлар рўйхати илова қилинади) нисбатан жорий этилган бўлиб, бунда чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари орқали трансит билан келаётганлари ва учинчи мамлакатга учиш чиптасига эга бўлишлари лозим. Ушбу амалиёт Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни истаган транзит йўловчиларга нисбатан қўлланилади;

- 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириши: Бунда ушбу фуқаролар қонуний вакиллари ҳамроҳлигида бўлишлари ва биометрик ўтиш ҳужжатига эга бўлишлари талаб этилади ва Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳ шахснинг визаси амал қилиш даврида, лекин 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон виза тартиби

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан