Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда она ва унинг икки боласини уриб қочиб кетган ҳайдовчи ушланди
17.08.2018 19:07,  
6

7 август куни Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида соат 22.40 да «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Мунирани уриб юборган. Бу пайтда аёл иккита фарзанди билан йўлдан ўтаётган бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Бахтли тасодиф туфайли болаларга шикаст етмаган, бироқ Мунира тан жароҳатини олган. Уларга биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига машина ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Она-болаларнинг бахтига йўловчилар «тез ёрдам"га қўнғироқ қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 ва 117-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида куни кеча ушбу ЙТҲни содир этган шахс — 58 ёшли И.Исмоил ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида ИИББ матбуот хизмати йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчилар бажариши шарт бўлган ишларни эслатиб ўтди:

транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;

шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-шарифи, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик ҳужжатини кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши;

агар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилса қатнов қисмини бўшатиши. Қатнов қисмини бўшатиш ёки шикастланганларни ўз транспорт воситасида даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш зарур бўлганда, йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчилар аввало транспорт воситаси, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларнинг ҳолатини гувоҳлар иштирокида дастлабки қайд этишни амалга ошириш, уларнинг йўқолмаслиги ва ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилишнинг барча чораларни кўриши;

ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши зарур.

Ҳурматли ҳайдовчилар ва йўловчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг ва ўзингиз ҳамда ўзгаларнинг ҳаётини хавфда қолдирманг, дейилади хабар сўнггида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан