Ўзбекистонда ўқувчилар формасида ҳижоб нега тақиқланганига изоҳ берилди

18.08.2018 | Ўзбекистон | 5647

Ўзбекистон мажбурий ўрта таълим дунёвий бўлгани боис, турли диний конфессия ва субкультураларга хос либос ё уларнинг элементлари формада бўлиши мумкин эмас, деб хабар қилмоқда Телеграммдаги "Ўқитувчи" канали.

Бундай либос ё элементларга мисол сифатида ҳижоб, кипа (яҳудийлар дўпписи), кашая (буддавийлар бош кийими), хоч (крест) кабилар санаб ўтилган.

Ўғил болаларга соқол қўйиш, пирсинг ва татуировкалар, сочни 3 сантиметрдан ортиқ ўстириш ва сочни ёрқин рангларга бўятиб олиш тақиқланади.

Қизларга эса пирсинг ва татуировкалар, сочни ёрқин рангларга бўяб олиш, ёрқин макияж, тирноқ ўстириш, биттадан ортиқ зирак тақиш, узук тақиш тақиқланади.

Маълумот учун, рўмол диний либос ҳисобланмайди. Рўмол авратларни ёпиб юриш учун ўралади.

«Биз зинҳор ҳижобга қарши бўлмаганмиз. Балки ҳижобдагиларга таъқиблар бўлган пайт, "сатри аврат“ни сақлаб қолишни маслаҳат берганмиз”, - деб айтиб ўтган Шайҳ Абдулазиз Мансур хорижий нашрлардан бирига.