Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дипломсиз ҳам ойлик маоши 10 миллион сўмлик касбни тезкорликда ўрганинг
18.08.2018 13:23,  
198

Стив Жобс, Марк Цукерберг ва Билл Гейтс сингари буюклар ўз бизнесини яратиш учун асосий билимларни олий ўқув юртларида олмаганидан хабарингиз бўлса керак. Умуман, бирор соҳада чуқур билим олиш учун махсус чуқурлаштирилган ва тезлаштирилган ўқув курслари нисбатан қулайроқ ва самаралироқ ҳисобланади.

BootCamp бу – чуқур, интенсив таълим шакли бўлиб, бунда асосий эътибор аниқ бир йўналишга қаратилади ҳамда шу йўналишга алоқадор бўлмаган бошқа қўшимча нарсаларга чалғимасдан илм олишга ҳаракат қилинади. Айнан дастурлаш йўналишида BootCamp жуда фойдали ҳисобланади. BootCamp дастурлашнинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратиб, реал лойиҳалар билан ишлаш учун дастурлаш малакасини тез ошириш имконини яратади. BootCamp иштирокчиларига реал ва катта веб-лойиҳаларда иштирок этиш учун керакли бўлган билимларни қисқа вақт ичида тўлиқ, батафсил ўргатиш асосий мақсад ҳисобланади. Натижада, белгиланган муддат ичида юқори малакали кадрлар тайёрланади ва улар катта лойиҳаларда иштирок этиш даражасига олиб чиқилади.

КАСБ ТАНЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЙЎЛЛАРИ

Юртимизда илм олишга, касб эгаллашга қизиқадиган ёшларнинг кўплиги, лекин олий таълим муассаларига кириш танловининг қийинлиги ва жой камлиги, натижада ўқишга киролмаган ёшлар бошқа имконият тополмай қолиши ҳолати PDP академиясида дастурлашни ўргатиш бўйича BootCamp ўқув дастурини ташкил қилишга туртки бўлди.

Давлат тест марказининг маълумотига кўра, бу йил 675 049 нафар абитуриент олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган. Умумий қабул квотасига кўра улардан 87 165 нафари талабаликка қабул қилинади. Демак, талаба бўлиш имконияти тахминан 7 нафар абитуриентдан биттасига насиб қилади. Бу эса, 587 884 нафар абитуриент бу йил талаба бўлолмайди, деганидир.

Шунча илмга чанқоқ ёшларнинг аксарияти тушкунликка тушиб қолиши мумкин. Балки, кейинги йилга тайёрланишни бошлар, балки ишлаб касб-ҳунар, тадбиркорлик билан шуғулланар, лекин кейинги қабулга, тестгача олдинда яна 1 йил бор! Шу вақтдан унумли фойдаланиш айни дамда энг муҳим масаладир.

PDP академияси тест синовларида омади келмаган, лекин илмга чанқоқ, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган, вақти ва пулининг қадрига етадиган ёшларни дастурлашни ўргатиш бўйича ташкил қилинган BootCamp курсимизга таклиф этади.

НEГА BOOTCAMP МУҲИМ?

Биз технологиялар ривожланиб бораётган даврда яшаяпмиз. Вақт энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бирор мутахассисликни ўрганиш учун 4 йил университетда ўқиш, контракт тўловини тўлаш талаб қилиниши билан бирга, асосий мутахассисликка зарур бўлмаган фанларни, мавзуларни ўрганиш ҳам вақтингизни олади.

BootCamp асосида сизга айнан мутахассис сифатида ишлатадиган, керакли бўлган мавзулар ўргатилади. Чунки меҳнат жараёнида сизга ўз йўналишингизда яхши мутахассис сифатидаги фаолиятингиз учунгина пул тўлашади. Биз сизларга таклиф қилаётган таълим шаклида қисқа вақтда тўлиқ мутахассисга айланасиз. Қолган вақтларда тажрибангизни ошириб борасиз. Мутахассислик эгаллагандан кейин молиявий ва меҳнат шароитингизга қараб, хоҳлаган вақтингизда олий таълим дипломини олиш учун ўқишингиз мумкин. Агар олий маълумотингиз бўлмаса, дастурлашни ўрганиб олиб, кейин олий ўқув юртига ўқишга кириш – энг оптимал ечим бўлади, деб ҳисоблаймиз. Вақт ҳаммамиз учун жуда муҳим.

BOOTCAMP ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ?

Дастурлаш йўналишида BootCamp’лар одатда 6 ҳафтадан 2 йилгача муддатга ташкил қилинади. Биз сизга таклиф қилаётган таълимда веб-дастурлаш йўналишида тўлиқ дастурчи бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун Сиз аввал бир ҳафта давомида Сизда дастурчи учун талаб қилинадиган ҳарактер ва зарур бўлган билимлар борлиги текширилади. Бир ҳафталик синов дарсидан кейин 40 ҳафта давомида ҳафтада 5 кун 40 соат давомида чуқур ва тўхтовсиз билимлар берилади.

Эътибор беринг: аксарият ўқув марказларида машғулотлар ҳафтасига 2 ёки 3 кун, бир ярим ёки икки соатдан ўқитилади. Биз таклиф этаётган BootCamp’да эса ҳафтанинг беш куни, ҳар куни саккиз соат мобайнида таълим берилади. Зеро, ўрганишнинг узлуксиз ва изчиллиги, ўқиш давосида имкон қадар бошқа нарсаларга чалғимаслик, вақтдан унумли фойдаланиш – булар чуқурлаштирилган ва тезлаштирилган таълимнинг асосий талабларидандир.

НИМАЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ?

BootCamp гуруҳларига 16 ёшдан юқори бўлган, камида ўрта маълумотга эга, компьютердан фойдаланишни биладиган, инглиз тилидан бошланғич билимга эга хоҳловчилар қабул қилинади. Талабанинг ўзида шахсий ноутбук бўлиши талаб этилади.

ТEХНОЛОГИЯЛАР ВА ТИЛЛАР

Front-end Development: HTML, CSS, Bootstrap, Sass, JavaScript, jQuery, jQuery plugins, Gulp;

Back-end Development: Java Core, Java OOP, Java Advanced, Node JS технологиялари;

Database Development: Oracle, PL SQL Developer, PostGreSql, MongoDb;

Spring технологиялари: Java JSP, Java Servlet, Java JDBC, Java JSTL, Spring MVC, Spring JPA, Spring Boot, Spring Security, Spring Web Services;

Automation Testing, Project management ва бошқа технологиялар: Selenium, Junit, TestNG, XPath, Cucumber, Agile, Scrum, Maven, Git;

English: General English, дастурчилар учун талаб этиладиган инглиз тили сабоқлари.

WEB FULL STACK DEVELOPMENT РEЖАСИ

Давомийлиги: 40 ҳафта;

Гуруҳ сиғими: 15 талаба (бир гуруҳда);

Гуруҳлар сони: 2 та;

Таълим тили: ўзбек тили;

Дарслар вақти: ҳафтада 5 кун (душанба – жума), 8 соат (08:00 – 16:00), жами – ҳафтасига 40 соат.

ДАМ ОЛИШ

BootCamp давомида талабаларнинг ўзаро мулоқот имкониятларини ва жамоа бўлиб ишлаш қобилиятларини ошириш, шунингдек, ўқишдан бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида дам олиш ҳам назарда тутилган. Жумладан, боулинг ва футбол сингари ҳаракатли ўйинлар, PlayStation ёки шунга ўхшаш жамоавий консол ўйинлари, шунингдек, биргаликдаги тоғ саёҳати режалаштирилган. 

НАТИЖА

BootCamp мобайнида талаба тўлақонли дастурчи учун керакли бўлган барча билимларни ўрганади ва кейин меҳнат бозорида full-stack web developer лавозимларига даъво қилиши мумкин. Бундан ташқари, Front-end developer, Back-end developer, Software developer, Java developer, Software engineer, QA automation tester, QA engineer каби иш лавозимларида ҳам ишлаши мумкин.

Ўқув маркази битказувчиларига BootCamp’ни якунлаганини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. Яхши ўзлаштирган талабаларни ўз гуруҳимизга таклиф этамиз ёки хусусий сектор, давлат органларига тавсия қиламиз.

BOOTCAMP ҚАЕРДА БЎЛИБ ЎТАДИ?

Серғайрат ва билимли ёшларга BootCamp’ни таклиф этаётган Personal Development Processдастурлаш ва чет тилларини ўргатиш ўқув курслари академияси 2017 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган бўлиб, қисқа вақт ичида талабаларнинг ишончини қозонди. PDP академияси ўз олдига аниқ мақсадлар қўйганлиги, ўз соҳасининг тажрибали мутахассисларини жамлаганлиги сабабли ривожланишда давом этмоқда.

PDP академияси ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўйган:

– юқори малакали дастурчиларни тайёрлаш;

– давлат ва нодавлат ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик ташкилотлари учун дастурчилар тайёрлаб бериш, уларнинг малакасини ошириш;

– дастурлаш технологияларини яхши ўзлаштирган маҳоратли дастурчиларни ташкилотларга ишга қабул қилиш учун тавсия қилиш;

– PDP ўқув курсларини яхши тамомлаган, истеъдодли дастурчиларни PDP академияси дастурчилар жамоасига таклиф қилиш ва лойиҳаларда тажрибасини ошириш;

– дастурлаш технологиялари ва тиллари асосида турли лойиҳаларни амалга ошириш, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш;

– Ўзбекистонда мустақил дастурчилар – фрилансерлар (freelancer) тармоғининг шаклланишига ҳисса қўшиш, дастурчилар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш орқали жамоавий ишлашни ривожлантириш. Халқаро миқёсда мустақил ишловчи дастурчилар – фрилансерлар тармоғида ҳам ўзбекистонлик дастурчилар жуда камчиликни ташкил қилади. Ваҳоланки, юртимиз ёшларининг ақлий салоҳияти юқори даражада. Агарда фрилансерлар тармоғида дастурчиларимиз кўпчиликни ташкил қилса, бу дастурчиларимизга ҳам, давлатимизга ҳам катта фойда келтирган бўлар эди;

– инглиз тилини ўргатиш. Бу тилни мукаммал билган ва халқаро даража ишлаш салоҳиётига эга бўлган дастурчиларни тайёрлаш.

PDP академиясида бугунги кунга келиб қуйидаги технологияларни ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган:

– Web Full stack Development;

– Graphic Design;

– Linux Administration;

– English;

– Mobile Development.

PDP академиясида дарслар қулай ва шинам хоналарда интерфаол усулда, амалий машғулотлар билан ўзбек тилида олиб борилади. Ҳозирги кунларда юздан ортиқ талабалар PDP ўқув курсларида дастурлаш сирларини ўрганишмоқда.

ҚАЕРГА МУРОЖААТ ЭТИШ КЕРАК?

BootCamp’да ўқишга қизиққан серғайрат ва билимли ёшлар, шунингдек фарзандини дастурчиликка ўқитишни истовчи ота-оналар Personal Development Process ўқув марказига мурожаат этишлари мумкин. Унинг манзили: Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчаси, 4-уй. «Grand Trade» бизнес маркази.

Мўлжал: «Космонавтлар» метро бекати, Туркманистон элчихонаси рўпарасида.

Шунингдек, қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан ҳам билиб олишингиз мумкин:

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: +99897 447 47 41

Telegram: @PdpUzAdmin

Telegram-канал: @PdpUzAcademy

Электрон почта[email protected]

Facebook саҳифаси: fb.me/pdp.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан