Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди

18.08.2018 | Ўзбекистон | 2581

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг бугун Самарқандга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Афросиёб музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон президентига Афросиёб қалъаси ва музейдаги экспонатлар тарихи, Самарқанднинг қадимий ўтмиши ҳақида маълумот берилди.

Афросиёб мўғуллар истилосигача гуллаб-яшнаган қадимий қалъадир. Музейда ушбу шаҳарнинг милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталаридан XIII асрнинг бошларигача бўлган тарихини ёритувчи экспонатлар намойиш этилган.