Бошига таёқ билан урилган наманганлик фуқаро ҳалок бўлди

18.08.2018 | Ўзбекистон | 3153

14 август куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи С.А. ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши И.А.нинг бошига таёқ билан уриб, жароҳат етказган.

ИИВ Жамоатчилик ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳодиса натижасида И.А. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. С.А. ушланган.