Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергелида соҳта ИИББ ходими қўлга олинди
20.08.2018 12:50,  
2

Ички ишлар органларига Равшан деган шахс одамларга ўзини ИИББ ходими сифатида таништириб Сергели туманидан имтиёзли кредит эвазига уй олишга ёрдам беришини таклиф қилаётгани ҳақида хабар келиб тушди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ берган хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳолат юзасидан тезкор чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва қисқа фурсатда гумондор шахс қўлга олинди.

У ҳеч қайерда ишламайдиган, асли хоразмлик бўлган 33 ёшли М.Равшан бўлиб чиқди. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида ушбу шахснинг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан