Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради
20.08.2018 13:24,  
2

Толибон ҳаракати Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради, деб хабар қилмоқда Афғонистоннинг TOLO News телеканали.

Бироз олдин Афғонистон президенти Ашраф Ғани Қурбон-ҳайит байрами тўфайли Толибонга уч ойлик тинчлик эълон қилишини хабар қилган эди.

Толибон ҳукуматнинг ушбу ташаббусига жавоб бермаган бўлсада, Қурбон байрам арафасида “Улар ҳам Қурбон-байрами бахтини ўз оилалари ва дўстлари билан баҳам кўриши учун” юзлаб асирларни озодликка чиқаришини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, икки ой олдин Афғонистон ҳукумати Рўза-ҳайит муносабати билан 11 - 19 июнь кунлари тинчлик эълон қилган эди. Бунга жавобан Толибон ҳам уч кунлик тинчлик эълон қилган эди. Ушбу муддатлар тугаганидан кейин, иккала томон ҳам қуролли тўқнашувларни яна давом этирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан