Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов автоҳалокатга учради

20.08.2018 | Ўзбекистон | 10888

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 19 август оқшомида Бекободдан Тошкентга қайтаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда «Газета.уз» ҳукуматдаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳукумат раҳбари хизмат автомобилида бўлди. У енгил тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинган, унинг саломатлигига таҳдид йўқ, дея маълум қилган ҳукуматдаги манба.

ЙТҲ оқибатида бош вазир билан бир машинада бўлган яна бир киши тан жароҳати олган.