Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қурбон ҳайитининг биринчи куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
20.08.2018 17:31,  
3

Қурбон ҳайитининг биринчи куни пойтахт, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Республика бўйича, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, 21 августдан ҳароратнинг кечаси 3−6, кундузи 4−6 даражага пасайиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда салқин ҳарорат бир неча кун муқаддам ўрнатилган эди.

21 август кунги об-ҳаво маълумотлари

Тошкент

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчиликлар кузатилмайди. Ғарбий шамол шарқийга ўзгарган ҳолда 5−10 м/с тезликда эсади, 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21…+23, кундузи +29…+31 даража бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Айрим жойларда бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17, кундузи +27…+32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Айрим жойларда бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи +28…+33 даража бўлади.

Тошкент вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол шарқийга ўзгариб, 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи +28…+33 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Айрим жойларда бир оз ҳаво ўзгаради, ёғингарчиликлар кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи +28…+33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Айрим жойларда бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25, кундузи +30…+35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи +28…+33 даража тезликда эсади.

Тоғли ҳудудлар

Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20, кундузи +18…+23 даража тезликда эсади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан