Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўн олти нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди
23.08.2018 02:25,  
3333

Россия президенти имзолаган Фармонга кўра, 104 киши Россия фуқаролигига қабул қилинди. Шулардан 16 нафари ўзбекистонликлардир. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот интернет-порталида эълон қилинган.

Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистондан - 16 киши, Молдавиядан - 14, Арманистондан - 11, Беларус ва Тожикистондан - 10 кишидан, Озарбайжондан - 9 киши, Украина, Афғонистон ва Вьетнамдан - 5 кишидан, Грузия ва Қозоғистондан - 3, Франция, Туркия ва Исроилдан - 2, Кипр, Ҳиндистон, Италия, АҚШ ва Германиядан - 1 кишидан Россия фуқаролигини қабул қилганлар.

Бундан ташқари, Россия ҳудудида туғилган икки фуқаро ҳам Россия фуқаролигини қабул қилган.

Фармонга кўра, ушбу шахслар РФ фуқароси қасамёдини қабул қилиши билан Россия фуқаролигини қўлга киритади. Фақатгина балоғат ёшига етмаган болалар бундан мустасно. Улар ота-оналари келтирган қасамёддан сўнг Россия фуқаролигига ўтадилар.

Бундан ташқари, Россия президенти икки нафар беларуссияликни фуқаролигини тиклаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида икки мамлакат фуқаролиги тақиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан