Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Александр Лукашенко 12 сентябрда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
23.08.2018 13:17,  
2

Беларус президенти Александр Лукашенко 12 сентябр куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Таъкидланишича, ташриф давомида икки мамлакат ўртасида 20га яқин ҳужжатлар имзоланади.

24 август куни эса Тошкент шаҳрида беларус ёзувчиси Якуб Колас ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилади. Бу тадбир икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Беларус раҳбари сал олдин Минск ва Тошкент муносабатлари сўнгги вақтларда фаол равишда ривожланаётганини эътироф этган ва бу ижобий ўзгаришларда Шавкат Мирзиёевнинг роли беқиёслигини таъкидлаган эди.

"Бу ўқимишли, истеъдодли раҳбар, ўз мамлакати учун истиқболларни кўра оладиган сиёсатчи", - дея таъкидлаган эди Лукашенко Ўзбекистон президенти ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистон ва Беларус раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг янги босқичи ва олдинга амалга ошириладиган "улкан сакраш" борасида муҳокама юритишлари кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан