Жаҳоннинг энг диндор ва динга эътиборсиз мамлакатлари рейтинги тузилди

24.08.2018 | Таҳлил | 6028

Жаҳоннинг энг диндор ва динга нисбатан эътиборсиз мамлакатлари рейтинги тузиб чиқилди. Бу ҳақда, WIN/Gallup томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига асосланиб, The Telegraph хабар бермоқда.

65 мамлакатдан жами 64 мингга яқин киши иштирок этган сўровнома натижаларига кўра, сайёра аҳолисининг учдан икки қисми ўзини тақводор деб ҳисоблайди.

Эфиопия жаҳоннинг энг художўй мамлакати бўлиб чиқди. Ушбу мамлакатда истиқомат қилувчи респондентларнинг 99 фоизи ўзини тақводор деб атаган.  Аҳолисининг художўйлиги бўйича иккинчи ўринни Малавий, Шири Ланка ва Нигер  эгаллаган (ҳар бирида 98 фоиздан).

Аҳолисининг динга эътибори энг паст мамлакатлар бешлигидан Эстония (аҳолининг 16 фоизи ўзини тақводор деб ҳисоблайди), Швеция (23 фоиз), Норвегия (19 фоиз), Япония (13 фоиз) ва Хитой (7 фоиз) жой олган.